Атирау вилоятида ер ости сувлари ўрганилади

None
None
NUR-SULTAN. Kazinform - Қозоғистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Роман Скляр Жайиқ дарёсида (Урал) сув сарфини камайтириш бўйича Ҳукумат томонидан кўрилаётган чора-тадбирлар ҳақида гапирди, деб хабар беради Кazinform мухбири.

«Жайиқ дарёсидан сув сарфини камайтириш мақсадида босқичма-босқич ер ости сув манбаларига ўтиш тўғрисида қарор қабул қилинди. Ғарбий Қозоғистон вилоятида сув танқислигининг олдини олиш ва аҳолини барқарор сув билан таъминлаш мақсадида жорий йилда кунига 1000 м3 дан кам бўлган 16 та қудуқнинг эксплуатацион хусусиятларини тиклаш ишлари олиб борилди», - деб ёзади Роман Скляр депутат сўровига жавобида.

Унга кўра, 2015 йилдан 2021 йилгача бўлган даврда 224 та аҳоли пунктида ер ости сувлари захиралари ўрганилиб, 13 та кон қайта баҳоланди.

«Шу билан бирга, 2022 йилдан 2024 йилгача аҳоли пунктларини ер ости сувлари билан таъминлаш учун 7 та коннинг заҳираларини қайта кўриб чиқиш режалаштирилган. Шунингдек, Атирау вилоятининг Қизилқоға туманидаги Шарқий Тайсойған ер ости сувлари заҳираларидан сув олиш бўйича қўшимча қидирув ва текширув ишларини олиб бориш режалаштирилган», — дея хулоса қилди Қозоғистон Республикаси Бош вазири ўринбосари.

Муаллиф: Азамат Сиздиқбаев


Сўнгги хабарлар