Атирау вилоятида 5 та спорт иншооти фойдаланишга топширилди

None
None
ATYRAÝ. Kazinform - Жорий йилда Атирау вилоятида 5 спорт иншооти фойдаланишга топширилди, дея хабар беради Kazinform.

Вилоят жисмоний тарбия ва спорт бошқармаси бошлиғи Ринат Ибрагимовнинг сўзларига кўра, ҳозирда 1107 спорт иншооти фаолият кўрсатмоқда. Бу йил улар қаторига 5 спорт иншооти қўшилди.

«Мавжуд вазият туфайли кўплаб спорт тадбирлари қолдирилди. Шунга қарамай, спортчиларимиз соғлом турмуш тарзини тарғиб қилмоқдалар. Улар фавқулодда вазиятда «Уйда қолиш» челленджини қўллаб-қувватлашди, ва уйда қилган машқларини баҳам кўрдилар. Мураббийлар спортчиларнинг уйда машқ қилишлари ва янги онлайн режимда ишлашларини махсус дастурни ишлаб чиқмоқдалар. Бундан ташқари, 50 дан ортиқ спортчилар жонли эфирга чиқди ва онлайн машғулотларни ўтказди», - деди Ринат Ибрагимов.

Унинг айтишича, бу йил Қизилқоға тумани ва Атирау шаҳрида футбол майдони фойдаланишга топширилди. Шунингдек, вилоят марказидаги Нурсая микрорайонида «Тоникўк» («Тоныкөк») хусусий кўп тармоқли спорт мажмуаси очилди. Вилоятдаги спорт иншоотларининг мустаҳкамланиши жисмоний тарбия ва спорт билан шуғулланувчилар сонининг ўсишига ижобий таъсир кўрсатмоқда. Масалан, жисмоний маданият ва спорт билан мунтазам шуғулланадиган Атирау аҳолиси 509 кишига кўпайган ва шу йилнинг биринчи ярмида 216 минг кишига етган.
Сўнгги хабарлар