Атирау нефтни қайта ишлаш заводи Европага К5 бензинини экспорт қилишни бошлади

None
None
ATYRAÝ. Kazinform – Атирау нефтни қайта ишлаш заводида ўтган йилда 1 млн 198 минг тонна бензин ишлаб чиқарилди, деб хабар беради Kazinform мухбири.

«Заводда ўтган йилда жами 5 млн 388 минг тонна нефть қайта ишланди. Бензин ва дизель ишлаб чиқариш ҳажми К4 ва К5 экологик синфига мос келади. Европа мамлакатларига К5 экологик синфига мансуб Аи-92 бензинини экспорт қилиш бошланди. Нефть-кимё маҳсулотлари ишлаб чиқариш ҳажми ортди», - дея маълум қилди завод матбуот хизмати.

Шу билан бир қаторда, Атирау нефтни қайта ишлаш заводи ички бозорни -38 даража совуққача қотмайдиган Khazar дизель ёнилғиси билан таъминлашга киришган.

Муаллиф: Жолдасбек Көшербайұлы


Сўнгги хабарлар