Астанадаги уруш фахрийларига тўланадиган тўлов миқдори оширилди

None
ASTANA. Kazinform –9 май - Ғалаба куни муносабати билан Қозоғистон пойтахтидаги Улуғ Ватан уруши қатнашчиларига тенглаштирилган фуқароларга бериладиган тўлов миқдори оширилди. Бу ҳақда Астана шаҳар Бандлик ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш бошқармаси бошлиғи ўринбосари Айгул Таласова пойтахт коммуникациялар хизматида бўлиб ўтган брифингда маълум қилди, дея хабар бермоқда Kazinform мухбири.

«9-май байрами муносабати билан Улуғ Ватан уруши қатнашчиларига тенглаштирилган фуқароларга ҳамда бошқа хорижий давлатлар ҳудудидаги ҳарбий ҳаракатларга сафарбар этилган фуқароларга бериладиган тўлов миқдори оширилди. Жумладан, 9 ОҲК (ойлиқ ҳисобод-китоб кўрсаткичи) (31 050 тенге) дан 35 ОҲК (120 750 тенге) га ошди», — деди Айгул Таласова.

Шу билан бирга, брифингда бошқарма бошлиғи ўринбосари пойтахтлик пенсионерларга кўрсатилаётган ёрдамларга алоҳида тўхталди. Унга кўра, 700 нафардан ортиқ пенсионернинг уйларига газ таъминоти учун моддий ёрдам кўрсатилган.

Муаллиф: Алихан Асқар


Сўнгги хабарлар