Астанадаги Миллий музейга бир кечада 47 минг киши ташриф буюрди

None
Фото: t.me/askhat_oralov_online
ASTANA. Kazinform – Астанадаги Миллий музейда ўтказилган «Музей кечаси» халқаро тадбирига 47 мингдан ортиқ киши ташриф буюрди. Шу тариқа ўтган йилги рекорд янгиланди. Ўтган йили тадбирда 30 мингга яқин киши иштирок этган. Бу ҳақда ҚР Маданият ва спорт ишлари вазири Асхат Оралов Telegramдаги шахсий саҳифасида маълум қилди, дея хабар беради Kazinform.

«Аввало, музейга кираверишда бир неча метр узунликдаги навбат ва ташриф буюрувчилар билан тўла залларга эътибор қаратдим. Ноқулай об-ҳаво ва кечки вақтга қарамай, одамлар оилалари билан келди. Шу сабабли, 74 минг квадрат метр майдон ва 200 мингдан ортиқ экспонатга эга мамлакатдаги энг йирик музей барча ташриф буюрувчиларни аранг сиғдира олди, баъзи залларда эса умуман жой йўқ эди. Аммо шуни таъкидлаш керакки, кўтаринки кайфият, дўстона, оилавий ва чинакам байрамона муҳит ҳукм сурди», – деди Вазир.

photo

photo

photo

Таъкидлаш жоизки, «Музейлар кечаси» маданият ходимлари кунини нишонлашга бағишланган тадбирлар дастуридан ўрин олган. Маросимда мамлакатнинг турли ҳудудларидан келган энг яхши музей ходимлари «Маданият соҳаси аълочиси» кўкрак нишони билан тақдирланди.

photo

Миллий музей деворларида концерт, кўнгилочар дастур, ўйинлар, квестлар, маърузалар, музей реставраторларининг маҳорат сабоқлари, ҳунармандлар ярмаркаси, театрлаштирилган экскурсиялар ва бир қанча экспозициялар ташкил этилди. Ташриф буюрувчилар «Музейлар кечаси» учун махсус тайёрланган китоблар ва муаллиф қўғирчоқлари кўргазмасидан баҳраманд бўлди, шунингдек, таниқли тарихчилар ва бошқа таниқли шахсларнинг ўтказган «Юлдузли гид» экскурсия лойиҳасида иштирок этди.

«Минглаб ташриф буюрувчилар қаторида бир нечта залларда бўлиб, уларда намойиш этилган экспонатлар билан танишдим. Хусусан, яқинда очилган Палеонтология зали меҳмонларда алоҳида қизиқиш уйғотди. Айтиш жоизки, тадбирда бошқа мамлакатлардан ҳам кўплаб меҳмонлар бўлди», – деди Асхат Оралов.

photo

photo

photo

photo

photo

photo

photo


Сўнгги хабарлар