Астанадаги байроқ кўтариш маросимида ҚР Президенти Қасим-Жомарт Тоқаев иштирок этди

None
Фото: akorda.kz
ASTANA. Kazinform – ҚР Президенти Қасим-Жомарт Тоқаев Астанадаги «Атамекен» этно-мемориал мажмуасида Давлат байроғини кўтариш маросимида иштирок этди. Даставвал Фахрий қоровул ротаси бошлиғи Президентга тантанага тайёргарлик кўрилаётгани ҳақида ҳисобот берди. Шундан сўнг Давлат мадҳияси янгради ва байроқ кўтарилди, деб хабар беради Kazinform Ақордага таяниб.

Президент Қасим-Жомарт Тоқаев йиғилганларни Давлат рамзлари куни билан табриклаб, улар суверенитет ва миллийликнинг энг муҳим рамзи эканини таъкидлади.

«Кўк байроғимиз, гербимиз ва мадҳиямиз бутун халқимиз учун азиз тимсолдир. Биз учун мустақиллик – энг қадрли қадрият, байроғимиз ҳилпираши эса – улуғ шараф. Қийин кунларда аждодларимизни ягона байроқ остида тўпланди. Абилайхоннинг оқ байроғи бутун қозоқ халқини бирлаштирди. Алаш ҳаракати етакчиларининг байроғи жасоратга чорлаб, ғурур туйғусини уйғотди. Биз аждодларимизнинг шонли йўлини давом эттирамиз. Бугун Бирлашган Миллатлар Ташкилоти биноси ёнида Мустақил Қозоғистон байроғи ғурур билан ҳилпираб турибди. Уни космонавтларимиз осмонда, альпинистларимиз эса дунёнинг энг баланд чўққисига кўтарди. Спортчилар шоҳсупадан туриб Давлат мадҳиясини куйлади. Бутун дунё Қозоғистон давлатини ўзининг кўк байроғи билан тан олди», – деди Давлат раҳбари.

photo

Президент муқаддас рамзларимизни эъзозлаш ҳар бир фуқаронинг фарзандлик бурчи эканлигига эътибор қаратиб, бугунги тантананинг тарбиявий аҳамиятини эътироф этди.

«Биз қимматли қадриятларимиз оёқ ости қилинишига йўл қўймаймиз. Жорий йилда давлат рамзларини ҳақорат қилган шахсларни жазолаш чоралари кучайтирилди. Тушунтириш ишларига алоҳида эътибор қаратиляпти. Ватанпарварлик миллий рамзларни ҳурмат қилишдан бошланади. Давлат рамзларимизни улуғлаш билан ёш авлодга ўрнак бўламиз. Уларни ватанпарварлик, бунёдкорлик руҳида тарбиялаймиз. Шу боис бугунги тантананинг ўзига хос тарбиявий аҳамияти бор», – деди Қасим-Жомарт Тоқаев.

Шу билан бирга, Президент давлат рамзлари тарихимиз, ўзлигимиз, халқимизнинг ёруғ келажакка интилишидан далолат беришини таъкидлади.

«Давлат рамзлари бутун Қозоғистон халқини бирлаштирувчи, миллий ўзлигимизни мустаҳкамловчи қудратли кучга эга. Муҳим байрамларда, жаҳон спорт мусобақаларида ғалаба қозонганимизда қалбимизда Ватанга муҳаббат олови ёнади, юртимиздан фахрланиш туйғуси пайдо бўлади. Кўк байроғимиз, Гербимиз ва Мадҳиямиз – давлатимиз мақоми, халқимиз шаънидир. Улар олға қатъий қадам ташлаб, юксак марраларни забт этиш йўлида бизга куч бағишлайди», – деди Президент.

photo

Маросимда олий ҳарбий таълим муассасаларининг 12 нафар энг яхши битирувчилари Қозоғистон Президенти – Қозоғистон Республикаси Қуролли Кучлари Олий Қўмондони қўлидан офицерлик унвонини олди.

Тадбир сўнгида Давлат хавфсизлик хизмати, Мудофаа ва Ички ишлар вазирликларининг Фахрий қоровул роталари Президент ва йиғилганлар олдидан тантанали марш билан юриб ўтди.

Байроқ кўтариш маросимида Парламент Мажлиси раиси Ерлан Қошанов, Бош вазир Алихан Смаилов, Давлат маслаҳатчиси Ерлан Қарин, Президент Администрацияси раҳбари Олжас Бектенов, давлат органлари раҳбарлари, Ҳукумат аъзолари, Парламент аъзолари, Давлат рамзлари ва идоравий ва бошқа мукофотлар геральдикаси бўйича комиссия, олий ҳарбий таълим муассасалари курсантлари ва уларнинг қариндошлари иштирок этди.


photo

photo

photo

photo

photo

photo

photo

photo

photo

photo

photo

photo

photo

photo

Сўнгги хабарлар