Астанада жорий ўқув йилида бирданига 9 та мактаб фойдаланишга топширилади

None
ASTANA. Kazinform – Астана шаҳрида янги қурилган 4000 ўринли 5 та йирик мактабда 20 минг ўқувчи таълим олмоқда. Бу ҳақда шаҳар раҳбари Алтай Кўлгинов маълум қилди, дея хабар беради Kazinform.

«Бир қатор мактабларнинг қурилиш жараёни билан танишдим. Рисқулов-Қайсенов кўчалари, Ули Дала шоҳ кўчаси ва Сауран кўчалари, шунингдек, Қошқарбоев, Ули Дала шоҳ кўчаси ва №39 кўчаларида қурилаётган таълим муассасаларида бўлдим. Жорий ўқув йилида яна 9 та таълим муассасаси қурилишини якунлашни режалаштирганмиз. Унинг бир қисми учинчи чоракдан бошлаб ишлайди. Бунгача 36 та мактаб қурилиб, фойдаланишга топширилди. Масалан, Рисқулов ва Қайсенов кўчаларида жойлашган мактаб 4000 ўқувчига мўлжалланган (2 сменада). Бу- катта мактаб. Ҳозир у ерда охирги иш олиб борилмоқда. Шу кунгача бешта шундай йирик мактаб очдик. Шу бешта мактаб ҳисобидан 20 минг ўқувчи ўрни яратилди», - деб ёзади Алтай Кўлгинов Instagram саҳифасида.

Ули Дала шоҳ кўчаси ва Сауран кўчасида жойлашган мактаб 2400 ўринга мўлжалланган (2 сменали), Ули Дала шоҳ кўчаси ва №39 кўчадаги мактаб 2400 ўринга мўлжалланган.

Рисқулов кўчасида хусусий сармоя ҳисобидан таълим муассасаси қурилиши олиб борилмоқда, бу ерда болалар боғчаси ҳам бўлади.

«Худди шундай мактаб қуриш учун 158 та ер участкасини аниқладик. Ижтимоий объектларга бўлган эҳтиёж инобатга олинган ҳолда, ер участкалари шаҳарнинг барча туманларида жойлашган. Ҳар бир туманда таълим муассасалари бўлиши бўйича алоҳида йўналиш батафсил режалаштириш лойиҳасида тасдиқланган», – дейди ҳоким.


Сўнгги хабарлар