Астанада уч йил ичида 300 га яқин кўча қурилди

None
ASTANA. Kazinform – Сўнгги уч йилда Астана шаҳрида 300 га яқин кўча қурилди, қарийб 140 километр йўл таъмирланди. Шаҳар ҳокими ўринбосари Нурлан Нуркенов онлайн брифингда 2022 йилда автомобил йўлини қуриш ва таъмирлаш бўйича амалга оширилган ишлар ҳақида гапирди, дея хабар беради Kazinform Астана ҳокимлиги матбуот хизматига таяниб.

Бугунги кунда Астана шаҳридаги автомобил йўлларининг умумий узунлиги 868,3 километрни ташкил этиб, шундан 803,7 километри (92,6 фоизи) асфальт-бетон қопламали.

Маърузачининг сўзларига кўра, сўнгги уч йилда шаҳарда 165 километр узунликдаги 300 га яқин кўча қурилиб, 140 километрга яқин йўл таъмирланди.

Шу билан бирга, аҳоли турар жойларини ривожлантириш режасига мувофиқ, охирги 4 йилда 84,4 километр узунликдаги 250 та кўчага асфальт ётқизилди.

«Бугунги кунда шаҳарнинг йўл-транспорт инфратузилмаси 60 та кўприк ва иншоотдан иборат. Шундан 23 та катта ва кичик кўприк, 6 та пиёдалар кўприги, 9 та йўл ўтказгич, 8 та йўл кесишмаси, 10 та ер ости пиёдалар ўтиш жойи ва 4 та пиёдалар ўтиш жойи. Жорий йилда Ули Дала шоҳ кўчаси бўйлаб кўприк очилди»

, - деди Нуркенов.

Фото: Астана шаҳар ҳокимлиги


Сўнгги хабарлар