Астанада туркиялик мутахассислар қалбаки ҳужжатларни аниқлаш тажрибаси билан ўртоқлашмоқда

None
ASTANA. Kazinform – Пойтахтда Осиёда ўзаро ҳамкорлик ва ишонч чоралари кенгашининг ноқонуний миграциянинг олдини олиш ва ҳужжатларни қалбакилаштириш жиноятига қарши курашишга бағишланган беш кунлик семинари бошланди, деб хабар бермоқда Kazinform мухбири.
«Ноқонуний миграцияга қарши курашда ҳужжатларни қалбакилаштириш жиноятларининг олдини олиш муҳим аҳамиятга эга. Чунки бу ҳаракатлар катта иқтисодий ва ижтимоий йўқотишларга олиб келади. Туркия ОҲИЧКнинг ишонч чоралари координатори вазифасини бажаради. Шу муносабат билан ички ишлар органлари ходимларининг малакасини ошириш курслари мунтазам ўтказилмоқда. Охирги уч йил ичида Туркия ОҲИЧКга аъзо давлатлар учун ўн иккинчи семинарни ташкил қилди. Бунгача ОҲИЧКнинг касбий малакасини ошириш курслари наркотик моддаларнинг ноқонуний айланиши ва терроризмни молиялаштириш, халқаро уюшган жиноятчиликка қарши курашга бағишланган эди»

, — деди ОҲИЧК ижрочи директори Қайрат Сарибай.

Бугунги курсимиз ноқонуний миграцияга олиб келувчи саёҳат ҳужжатларини қалбакилаштириш жиноятига қарши курашишга бағишланган. Шу билан бирга, мазкур йўналишда тўланмаган солиқлар муаммосини ҳал этиш, хавфли юқумли касалликлар тарқалишининг олдини олиш ва бошқа муаммоларни ҳал этиш юзасидан фикр-мулоҳазалар билдирилади.

Шунингдек, у 7 март куни БМТ миграция тармоғи бўйича махсус ҳисоботини эълон қилганини эслатди. Унга кўра, сўнгги беш йил ичида 47 минг муҳожир миграция йўлларида ғойиб бўлган ёки ҳалок бўлган. Шу билан бирга, қалбаки ҳужжат тузувчиларнинг ноқонуний фаолияти ҳам кузатилмоқда.

«Семинаримизда ОҲИЧКга аъзо давлатларнинг жуда тажрибали ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари ходимлари иштирок этишди. Уларга жамоат тартибини муҳофаза қилиш, давлат чегараларида ҳуқуқ-тартиботни таъминлашда катта масъулият юкланган»

, — деди Қайрат Сарибай.

Муаллиф: Руслан Ғаббасов


Сўнгги хабарлар