Астанада талабалар учун 5 та ётоқхона қурилади

None
Фото: gov.kz
ASTANA. Kazinform – Астанада жорий йилда 1 900 ўринли 5 та талабалар турар жойи қурилиб, фойдаланишга топширилади. 2025 йилгача хусусий инвесторлар ва олий таълим муассасалари маблағлари ҳисобидан 11 мингга яқин ўринни фойдаланишга топшириш режалаштирилган, дея хабар беради Kazinform пойтахт ҳокимлиги расмий сайтига таяниб.

Расмий сайтдаги маълумотларга кўра, Астанада талабалар турар жойларини қуриш бўйича лойиҳа бюроси очилган. Фронт-офиснинг асосий вазифаси - талабалар турар жойлари қуриш ва талабаларни уй-жой билан таъминлаш бўйича давлат дастурини амалга ошириш учун қулай шарт-шароитлар яратиш, шунингдек, ОТМ ва потенциал инвесторларга ҳуқуқий, маслаҳат ва эксперт ёрдамини кўрсатиш.

Лойиҳа офисининг очилишида Астана шаҳри ҳокими Женис Қасимбек ва Қозоғистон Республикаси фан ва олий таълим вазири Саясат Нурбек табрик сўзи билан чиқиш қилди.

«Пойтахтга ўқиш учун келаётган талабалар сони йилдан-йилга ортиб боряпти. Шаҳарда 15 та олий ўқув юрти бўлиб, уларда 67 мингга яқин талаба таҳсил олади. Улардан баъзилари бу шаҳардан эмас. Биз масъул вазирлик билан биргаликда инфратузилма яратиш устида ишлаяпмиз. Ётоқхоналардаги жойларни босқичма-босқич тайёрлаймиз. Бу иш инвесторларни ҳам, олий таълим муассасаларини ҳам сафарбар этиш орқали амалга ошириляпти. Ўз томонимиздан ер участкалари ва маъмурий масалаларда ёрдам берамиз», - деди Астана ҳокими Женис Қасимбек.

Жорий йилда «Молия маркази» АЖ Қозоғистон Республикаси Фан ва олий таълим вазирлиги томонидан ишлаб чиқилган янги механизм бўйича субсидиялаш ва бошқа масалаларда ёрдам беради.

Инвесторлар, Қозоғистон Республикаси Фан ва олий таълим вазирлиги, Астана шаҳар ҳокимлиги, «Молия маркази» АЖ ва бир қатор олий ўқув юртлари ўртасида талабалар турар жойларини қуриш бўйича келгусида самарали ҳамкорликни йўлга қўйиш бўйича меморандумлар имзоланди.

Сўнгги хабарлар