Астанада сув насос станцияси ва оқова сувларни тозалаш иншооти қурилмоқда

None
ASTANA. Kazinform – Пойтахтда аҳолини тоза сув билан таъминлаш мақсадида учинчи насос-фильтр станцияси қурилмоқда, яна бир оқова сув тозалаш иншооти лойиҳалаштирилмоқда. Бу ҳақда Ҳукумат йиғилишида оқова сувларни тозалаш иншоотларини қуриш ва модернизация қилиш масалалари кўриб чиқилаётган йиғилишда маълум қилинди, дея хабар беради Kazinform.
«Ҳозирда пойтахтда битта оқова сув тозалаш иншооти мавжуд. Унинг лойиҳа қуввати кунига 254 минг куб метрни, амалдаги юки эса кунига 260 минг куб метрдан ортиқни ташкил этади. Аҳолининг ўсиш суръати, шунингдек, қурилишнинг юқори суръатларини инобатга олган ҳолда, пойтахтга қўшимча сув таъминоти қуввати керак»

, - деди Астана ҳокими Женис Қасимбек Ҳукуматга.

Унинг таъкидлашича, шаҳарни етарли миқдорда тоза сув билан таъминлаш мақсадида кунига 105 минг куб метр қувватга эга учинчи насос-фильтр станцияси қурилмоқда.

«Биз бу лойиҳани кейинги иситиш мавсумигача якунлашни режалаштирганмиз. Янги насос-фильтр станцияси ишга туширилгач, ҳозирги оқова сувларни тозалаш иншоотига юк бир неча баробар ортади. Қўшимча оқава сув оқимларини тўлиқ тозалаш учун иккинчи тозалаш иншоотини қуриш режалаштирилган. Лойиҳа-смета ҳужжатлари ва техник-иқтисодий асослари кўриб чиқилмоқда. Биз 2023 йил май ойида экспертиза олишни режалаштирмоқдамиз. Шундан сўнг 2-3 йил ичида тилга олинган лойиҳани якунлаш зарур, марказий давлат органлари билан биргаликда тегишли ишлар олиб борилмоқда»
, - дея тушунтирди пойтахт ҳокими.
Сўнгги хабарлар