Астанада Шарқий Қозоғистон ва Абай вилоятларининг ярмаркаси бўлиб ўтади

None
ASTANA. Kazinform – 1 ва 2 октябр кунлари Астана шаҳрида навбатдаги қишлоқ хўжалиги ярмаркаси бўлиб ўтади. Бу сафар пойтахтда Шарқий Қозоғистон ва Абай вилоятлари маҳсулот ишлаб чиқарувчилари ўз маҳсулотларини намойиш этади, деб хабар беради Kazinform.

Шаҳар ҳокимлиги расмий сайтида эълон қилинганидек, пойтахт аҳолиси ва меҳмонларига юқори сифатли экологик тоза маҳсулотлар таклиф этилади. Маҳсулот ассортиментининг умумий ҳажми 282 тоннани ташкил этди.

Жумладан: 91 тонна картошка-сабзавот, 59,9 тонна асал, 48,8 тонна гўшт, 17 тонна кунгабоқар ёғи, 13 тонна боғ экинлари, 8 тонна сут маҳсулотлари, 7,5 тонна балиқ маҳсулотлари, 5 тонна парранда гўшти, 5 тоннадан ортиқ миллий ичимликлар, 4 тонна миллий таомлар ва 3 тонна колбаса маҳсулотлари ва бошқалар.

«Барча маҳсулотлар санитария-эпидемиология талабларига жавоб беради, сотувчиларда маҳсулотнинг келиб чиқиши, сифати ва хавфсизлигини тасдиқловчи ҳужжатлар мавжуд», - дейилади ҳокимлик хабарида.

Маҳсулотлар бозор нархидан 10-20 фоиз арзон сотилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, ярмаркалар ҳар шанба-якшанба кунлари ўтказилади ва 30 октябргача давом этади. Ўтказилиш жойи: «Астана-Арена» стадиони ёнидаги майдон.

Навбатдаги маҳсулот 8-9 октябр кунлари Шимолий Қозоғистон ва Ақтўбе вилоятлари тадбиркорлари томонидан тақдим этилади.

Сўнгги хабарлар