Астанада оммавий кутубхона очилди

None
ASTANА. Кazinform - Астанада университетда «Public Library» номли оммавий кутубхона очилди, дея хабар беради Кazinform.

Public Library фондининг сиғими 13 минг китобгача. Биринчи залда қозоқ тилидаги адабиётлар, қозоқ муаллифлари, жаҳон бестселлерларининг қозоқ тилига таржималари, шунингдек, Қозоғистон ҳақидаги хорижий тиллардаги адабиётлар ўрин олган.

photo

«Умуман, китоб инсоннинг ички дунёси, тафаккури ҳақидаги билимини кенгайтирувчи, эҳтиёжини қондирувчи маънавий озуқа бўлиб қолаверади. Жамият фаровонлиги, тараққиёт даражаси эса бевосита таълимга боғлиқ. Ҳозирги сиёсий ва иқтисодий рақобатда етакчиликни қўлга киритиш ва жаҳон миқёсида етакчи ўринни эгаллаш учун жамиятни маънавий юксалиш, таълим ва илм-фанга етаклайдиган қулай муҳитни таъминлаш зарур», — деди Maqsyt Narikbayev University бошқаруви раиси Талғат Нарикбаев.

photo

Эслатиб ўтамиз, кутубхонанинг очилиш маросими Астана халқаро молия маркази суд вакиллари ва Халқаро арбитраж марказининг амалдаги раиси Томас Круммел ҳамда марказнинг собиқ раиси Барбара Доманнинг ташрифи доирасида бўлиб ўтди.

photo

Умуман олганда, университетдаги оммавий кутубхона янгилик эмас. Масалан, New York University, Harvard, Stanford каби дунёнинг етакчи университетларида оммавий фойдаланиш учун тавсия этилган кутубхоналар мавжуд.

photo

Maqsyt Narikbayev Universityда очилган Public Libraryга Астананинг исталган аҳолиси ва меҳмонлари ташриф буюриши мумкин.

photo


photo
Сўнгги хабарлар