Астанада Марказий Осиёдаги энг йирик «Space Nomad» мажмуаси очилди

Фото:
ASTANА. Каzinform – Бугун пойтахтдаги Миллий коинот марказида Марказий Осиёдаги энг йирик «Space Nomad» коинотга учувчи мутахассисларни ўрганадиган мажмуа очилди, дея хабар беради Каzinform мухбири.

«Space Nomad» лойиҳаси илмий тадқиқотларга бағишланган. Бу космосга учадиган космонавтларни тайёрлаш учун зарур. Комплекс психологик ва физиологик илмий тадқиқотларни ўз ичига олади. Мисол учун, Ойга ёки Марсга парвоз узоқ вақт талаб этади. Бундай узоқ вақт тиғиз хонада бўлиш психологик тайёргарликни талаб қилади. Мазкур мажмуа шу йўналишда илмий изланишлар олиб бориш имконини беради», — деди «Space Nomad» лойиҳаси раҳбари Рустам Абдураҳмонов.

Унинг сўзларига кўра, мажмуада илмий тадқиқот ишлари бугундан бошланган. Дастлаб 3 нафар экипаж аъзоси ушбу марказ фаолиятини синовдан ўтказади. Улар пойтахтдаги Миллий коинот маркази биноси ҳудудида жойлашган «Space Nomad» мажмуасида икки кун бўлади.

«Ушбу мажмуада экипаж аъзолари қандай овқатланиши, бу космонавтлар саломатлигига қандай таъсир қилиши ўрганилади. Дастлаб улар икки кун давомида мажмуани тарк этмайди. Кейинги экипаж аъзолари 1 ой ва ундан узоқроқ бўлади. Мазкур мажмуа доирасида нафақат қозоғистонлик мутахассислар, балки қўшни давлатлар билан ҳам тадқиқот олиб бориш режалаштирилган. Хусусан, ҳозир Россия томони билан музокаралар олиб бормоқдамиз. Шундан сўнг биз бошқа мамлакатлар космонавтлари ва мутахассислари билан ҳамкорликда ишлаш ниятидамиз», — деди Рустам Абдураҳмонов.

Бу космонавтларнинг психологик ҳолати бўйича тадқиқотлар ўтказиш имконини берувчи Марказий Осиё ҳудудидаги энг йирик мажмуа ҳисобланади. Мутахассисларнинг фикрича, мажмуанинг ички қисми космик кема моделида тайёрланган. Бу ерда яқин келажакда бир неча йўналишда илмий изланишлар олиб бориш режалаштирилган.

Муаллиф: Алихан Асқар


Сўнгги хабарлар