Астанада қозоғистонлик рассомларининг кўргазмаси очилди

None
ASTANA. Kazinform – Астанада қозоғистонлик рассомларнинг акварел билан расм чизган кўргазмаси очилди, дея хабар беради Kazinform.

Халқаро акварел кунига бағишланган кўргазма IWS GLOBE ART NETWORK ассоциацияси кўмагида ва «Artbaza» коворкинг-кўникмалар маркази асосчилари рассомлар Елизавета Антропова ва Евгения Грекина томонидан ташкил этилган.

Иштирокчилар танлов асосида танланди. Ҳакамлар ҳайъати раиси - IWS Globe халқаро акварел ассоциацияси президенти Атанур Доган.

Ишлар бир нечта мезонларга кўра танланди: 90-100% акварел, бошқа муаллифнинг расмининг нусхаси бўлмаслиги керак, маҳорат дарсларида қилинган ишлар қабул қилинмади.

Натижада кўргазмада Қозоғистоннинг турли шаҳарларидан келган муаллифларнинг жами 20 та сурати намойиш этилди.

Тадбир «Artbaza» марказида 28 январга қадар давом этади.


Сўнгги хабарлар