Валюталар курси:
    usd/kzt 460.43 eur/kzt 501.04

    rub/kzt 6.65 cny/kzt 67.89
Об-ҳаво маълумотлари:
Астана-10-12℃

Астанада коронавирус тарқалиши бир ҳафта ичида 4,6 баробар ошди

7 Декабрь, 13:28

ASTANA. Kazinform – Астана шаҳрида COVID-19 вирусининг тарқалиши кучайди. Бироқ, шаҳар ҳали ҳам «яшил зона»да. Бу ҳақда Астана шаҳар санитария-эпидемиология назорати департамент бошлиғи ўринбосари Жанна Пралиева маълум қилди, дея хабар беради Kazinform мухбири.

«24 октябрдан бери пойтахтда коронавирус тарқалиши бўйича эпидемиологик вазият барқарор эмас. Бир кунда 61 дан 69 гача маълумотлар рўйхатга олинади. Вируснинг тарқалиши декабр ойининг 7 кунида ноябр ойига нисбатан 4,6 мартага, яъни 70 тадан 322 тага ошган. Ваҳоланки, ҳозир Астана шаҳри «яшил зона»да. Ўтган ҳафтада 432 та коронавирус юқтириш ҳолати қайд этилди. Бу - ўтган ҳафтага нисбатан икки баробар кўпдир»

, - деди Жанна Пралиева пойтахт маъмуриятида ўтказилган матбуот анжуманида.

Унинг таъкидлашича, бир кунда ўртача 61 КВИ юқтириш ҳолат қайд этилади.

«Коронавирус инфекцияси ва гриппнинг тарқалиши муносабати билан вирусга қарши вакцина олишни маслаҳат бераман. Меҳнат жамоалари, ота-оналар, пенсионерлар ва талабаларни иммунитетни ўз вақтида ҳимоя қилишга чақираман. Вируснинг олдини олишнинг энг самарали усули бу - вакцинация»

, - дейди у.

Муаллиф: Даулет Изтилеу

Муаллиф:

Ляззат Сейданова

Новости по теме
Ўхшаш янгиликлар