Астанада кескин совуқ бўлиши кутилмоқда

None
ASTANA. Kazinform – Астанада яқин кунларда кескин совуқ бўлиши кутилмоқда, дея хабар беради Kazinform «Қазгидромет» РДК матбуот хизматига таяниб.

30 март: осмон булутли, кечаси бироз қор ёғиши кутилмоқда. Шамол шимоли-шарқдан 9-14 м/с тезликда, баъзида эса 15-20 м/с тезликда эсади. Ҳаво ҳарорати кечаси 3-5 даража совуқ, кундузи 1-3 даража илиқ бўлади.

31 март: осмон булутли, ёғингарчилик кузатилмайди. Шамол шарқдан ва жануби-шарқдан 9-14 м/с тезликда эсади. Ҳаво ҳарорати кечаси 7-9 даража совуқ, кундузи 0-2 даража илиқ бўлади.

1 апрель: ёғингарчилик кузатилмайди. Шамол шарқдан ва жануби-шарқдан 9-14 м/с тезликда эсади. Ҳаво ҳарорати кечаси 5-7 даража совуқ, кундузи 4-6 даража илиқ.


Сўнгги хабарлар