Астанада Иннопром халқаро кўргазмаси бўлиб ўтади

Фото:
ASTANA. Kazinform – ҚР Индустрия ва инфратузилмаларни ривожлантириш вазири Қайрбек Ўскенбаев Россия Федерацияси Саноат ва савдо вазири ўринбосари Алексей Груздев билан учрашди, дея хабар беради Kazinform вазирлик матбуот хизматига таяниб.

Томонлар келгуси йили Қозоғистонда бўлиб ўтадиган Иннопром халқаро саноат кўргазмасини ўтказиш жойини муҳокама қилдилар.

Иннопром кўргазмаси анъанавий тарзда Екатеринбургда 2010 йилдан бери ўтказиб келинмоқда. Кенг кўламли тадбир соҳа вакиллари учун савдо-иқтисодий алоқаларни ривожлантириш, янги бозорларни очиш, ҳамкорлар топиш, мижозлар ва етказиб берувчилар ўртасида мулоқотни йўлга қўйишга хизмат қилади.

Учрашувда Қайрбек Ўскенбаев халқаро кўргазмани келгуси йилнинг октябр ойида ташкил этиш режалаштирилганини таъкидлади.

«Бу йил Қозоғистон ИННОПРОМ-2022 кўргазмасининг расмий ҳамкор-мамлакати бўлди. 1600 квадрат метр майдонни эгаллаган Қозоғистон кўргазма майдонида кимё, фармацевтика, рангли ва қора металлургия, машинасозлик, қурилиш саноати ва енгил саноат соҳаларидан 200 дан ортиқ компания жой олди. Биз катта тажриба тўпладик ва энди мамлакатимиз пойтахтида шундай тадбир ўтказишни мақсад қилганмиз», - деди вазир.

Ўз навбатида, Россия Федерацияси Саноат ва савдо вазирининг ўринбосари Алексей Груздев тадбирни ташкил этиш учун максимал даражада ёрдам беришга тайёрлигини билдирди. Келгусида томонлар кўргазмада иштирок этиш ниятида бўлган ишлаб чиқариш марказлари билан ҳамкорлик қилади.
Сўнгги хабарлар