Астанада EXPO кўргазма марказида Янги йил ярмаркаси бўлиб ўтади

None
ASTANA. Kazinform – 17-19 декабр кунлари EXPO халқаро кўргазмалар марказида «Жана жил fest» янги йил ярмаркаси бўлиб ўтади, деб хабар беради Kazinform пойтахт ҳокимлиги сайтига таяниб.

«QazExpoCongress» АЖ матбуот хизмати хабарига кўра, байрамона ярмарка-кўргазмада ташриф буюрувчилар янги йил совғалари, эсдалик совғалари, ўйинчоқлар, ҳунармандчилик буюмлари, декор буюмлари ва бошқаларни ҳамёнбоп нархларда харид қилишлари мумкин.

Янги йил таомларини ҳам татиб кўришингиз мумкин.

Ташриф буюрувчиларни қизиқарли маҳорат дарслари, аниматорлар билан ўйинлар ва турли хил янги йил маданий-кўнгилочар дастури кутмоқда. Тадбир уч кун давомида 17-19 декабр кунлари соат 12:00 дан 20:00 гача бўлиб ўтади.

Сўнгги хабарлар