Астанада ёшлар фестивали ғолиблари тақдирланди

None
ASTANA. Kazinform – Астана шаҳрида «Jastar Jalyny-2022» ижодий ёшлар фестивалининг ёпилиш маросими бўлиб ўтди, дея хабар беради Kazinform пойтахт маъмурияти расмий сайтига таяниб.

Фестивалда иштирок этиш учун Астана шаҳридаги олий таълим муассасалари вакилларидан жами 14 та жамоа ариза топширди.

Талабалар 10 номинация бўйича беллашдилар. Улар рақс, вокал, шеърият, мусиқа, тасвирий ва театр санъати ҳамда интеллектуал викторинада ўз истеъдодларини намойиш этди.

Иштирокчиларнинг истеъдоди маданият ва санъат намояндалари, мамлакатда хизмат кўрсатган артистлар, профессионал хореограф ва видеографлар томонидан муносиб баҳоланди.

Фестивалнинг тантанали ёпилиш маросимида шаҳар ҳокими ўринбосари Есет Байкен танловнинг ўзига хос жиҳати пойтахтдаги барча олий таълим муассасалари иштирок этишини таъкидлади.

Унга кўра, Астана олий ўқув юртлари ва коллежларида 62 мингдан ортиқ талаба таҳсил олмоқда, ҳар йили бошқа шаҳарлардан абитуриентлар сони ортиб бормоқда.

Фото: gov.kz


Сўнгги хабарлар