Астанада енгил атлетика бўйича Осиё чемпионатида 31 давлатдан 360 нафар спортчи иштирок этади

Фото:
ASTANA. Kazinform – 10-12 феврал кунлари Астана шаҳрида енгил атлетика бўйича Х Осиё чемпионати бўлиб ўтади, деб хабар беради Kazinform мухбири.

Бу ҳақда федерация президенти Даниал Ахметов чемпионат олдидан ўтказилган матбуот анжуманида маълум қилди.

«Давлат раҳбари Қасим-Жомарт Тоқаев кўмагида 10-12 феврал кунлари пойтахтимиз Астана шаҳридаги ноёб мажмуада енгил атлетика бўйича ўнинчи Осиё чемпионати бўлиб ўтади. Чемпионат МДҲ давлатлари ҳудудида илк бор ўтказилмоқда. Мусобақада 31 давлатдан 360 нафар спортчи иштирок этиши режалаштирилган. Улар енгил атлетиканинг 26 тури бўйича беллашадилар. Чемпионат давомида 88 нафар халқаро даражадаги малакали мутахассислар ҳакамлик қилади», - деди у.

Унинг таъкидлашича, чемпионат давомида 201 нафар кўнгилли ёрдам беради.

«ҚР Енгил атлетика федерацияси президенти сифатида сўнгги йилларда спортнинг ушбу турига қизиқиш ортиб бораётганини алоҳида таъкидламоқчиман. Терма жамоа таркибида 43 нафар спортчи ва 20 нафар мураббий бор. Юртимизда 11 мингдан ортиқ енгил атлетикачи бор», - деди Даниал Ахметов.

Муаллиф: Есимжан Нақтибай

Фото: gov.kz

Сўнгги хабарлар