Астанада бу йилги велоспорт мавсуми 25 апрелда бошланади

Фото:
ASTANA. Kazinform – Эртага, 25 апрелдан бошлаб пойтахтда «Astana Bike» автоматлаштирилган велосипед ижараси тизими ишга туширилади, деб хабар беради Kazinform.

City Transportation Systems маълумотларига кўра, велосипедлар ва чипталарни эрталаб соат 9:00 дан бошлаб сотиб олиш мумкин бўлади.

Велосипедлар ва велосипед станцияларини ишга тушириш шаҳар бўйлаб босқичма-босқич амалга оширилади, яъни:

25 апрелда: 600 та велосипед ва 76 та велосипед станцияси

26 апрелда: 100 та велосипед + 20 та велосипед станцияси

27 апрелда: 100 та велосипед + 22 та велосипед станцияси

28 апрелда: 100 та велосипед + 22 та велосипед станцияси

29 апрелда: + 14 велосипед станцияси.

Апрель ойи охирига қадар жами 154 та велосипед станцияси ва 900 та велосипед ишга туширилиши режалаштирилган.

Абонентлик чиптасини сотиб олиш ва велосипед ижараси бўйича барча маълумотлар velobike.kz сайтида эълон қилинган.

Велосипедлар фойдаланишга 7/24 мавжуд.


Сўнгги хабарлар