Астанада Атирау ва Ғарбий Қозоғистон вилоятлари ўз маҳсулотларини тақдим этади
«Дам олиш кунлари пойтахтимизда ўтказиладиган ярмаркада икки вилоят 47 турдан ортиқ товар таклиф этади. Фермерлар томонидан 220 тонна маҳсулот, жумладан: 90 тоннадан ортиқ мол ва от гўшти, 44 тонна балиқ, 17 тонна ун ва макарон маҳсулотлари, 15 тонна сабзавот, 10 тонна картошка, 10 тонна колбаса ва консерва турлари ташилади, 5 тонна ўсимлик ёғи, 5 тонна сут маҳсулотлари, 2 тонна мева ва резаворлар, 36 минг дона тухум, шунингдек, 21,7 тонна бошқа маҳсулотлар. Бундан ташқари, ярмарка меҳмонлари учун концерт дастури тайёрланди», - дейилади шаҳар ҳокимлиги сайтида.
Эслатиб ўтамиз, қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари ярмаркаси 13 ноябрга қадар ҳар шанба ва якшанба кунлари бўлиб ўтади.
Ўтказилиш жойи: Туран, 48, «Астана-Арена» стадиони яқинида. 1-2 октябр кунлари Шарқий Қозоғистон ва Абай вилоятлари тадбиркорлари томонидан қуйидаги маҳсулотлар тақдим этилади.