Астана ва Тошкент ўртасида яна бир самолёт қатнайди

None
ASTANA. Kazinform – Қозоғистон ва Ўзбекистон пойтахтлари ўртасида парвозлар сони ортиб боряпти, деб хабар беради Kazinform Қозоғистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги Фуқаро авиацияси қўмитаси матбуот хизматига таяниб.

Қозоғистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлигининг Фуқаро авиацияси қўмитаси Қозоғистон авиакомпаниялари билан ҳамкорликда халқаро рейслар сонини кўпайтириш ва парвозлар географиясини кенгайтириш устида ишлаяпти.

Шундай қилиб, 2023 йил 3 июлдан бошлаб FlyArystan авиакомпанияси А-320 русумли самолётларда ҳафтасига 2 марта (душанба, чоршанба) Астана-Тошкент йўналиши бўйича тўғридан-тўғри мунтазам йўловчи қатновларини очишни режалаштиряпти.

Қозоғистон ва Ўзбекистон ўртасидаги авиақатновлар сонининг кўпайиши Қозоғистон ва Ўзбекистон ўртасидаги савдо-иқтисодий, маданий ва сайёҳлик алоқаларини янада ривожлантиришга хизмат қилади, дея қайд этади Фуқаро авиацияси қўмитаси.


Сўнгги хабарлар