Астана ва Торонто қардош шаҳарлар бўлади

None
ASTANA. Kazinform – Жорий йилда пойтахт иқтисодиётига 1 триллион тенгедан ортиқ хусусий сармоя жалб этилди. Бу ҳақда Астана шаҳри ҳокими Алтай Кўлгинов маълум қилди, дея хабар беради Kazinform.

«Пойтахт иқтисодиёти учун хусусий сармояни жалб қилиш жуда муҳим. Аввало, шаҳар ва аҳолига зарур бўлган лойиҳалар кўриб чиқилмоқда. Жорий йилнинг 10 ойида шаҳар иқтисодиётига 1 триллион тенгедан ортиқ сармоя киритилди. 2021-2022 йилларда эса 2 триллион 300 миллиард тенгедан ортиқ маблағ ажратилди. Канада сенаторлари Жан-Ги Джэнэ, Виктором Оумен, Қозоғистон Республикасидаги Канада Элчихонасининг биринчи котиби Кэрол Парр билан учрашувда Астана ва Торонто ўртасида ҳамкорлик алоқаларини ўрнатиш; таълим, туризм, иқтисодиёт, маданият ва бошқа соҳалардаги ҳамкорлик масалалари муҳокама қилинди», - деб ёзди шаҳар ҳокими Instagram саҳифасида.

Унинг сўзларига кўра, канадалик ишбилармонлар билан учрашувда пойтахтда суюлтирилган газ ишлаб чиқарувчи завод каби бошқа корхоналар очиш масаласи ҳам муҳокама қилинган.

Икки давлатнинг қўшма ҳамкорлиги долзарб масалалар юзасидан тажриба алмашиш, янги корхоналар очиш, иш ўринлари яратиш, сармоя жалб этиш имконини беради.

Фото: instagram.com/altay_kulginov_official
Сўнгги хабарлар