Астана ва Пекин ўртасидаги тўғридан-тўғри рейслар қайта очилади

None
ASTANA. Kazinform – Фуқаролик авиацияси қўмитаси Хитой Халқ Республикаси авиация маъмурияти билан биргаликда, халқаро ҳаво қатновини янада тиклаш доирасида Қозоғистон ва Хитой пойтахтлари ўртасида мунтазам рейсларни қайта очиш масаласини ишлаб чиқди, дея хабар беради Kazinform.

25 мартдан бошлаб «Эйр Астана» авиакомпанияси Астана-Пекин йўналиши бўйича ҳафтасига 3 та рейс (душанба, чоршанба, шанба кунлари) билан парвозларни қайта йўлга қўйишни режалаштирмоқда.

Парвозлар А-321 LR типидаги самолётларда амалга оширилади.

Бундан ташқари, 13 февралдан бошлаб «Эйр Астана» авиакомпанияси Алмати ва Пекин шаҳарлари ўртасидаги рейсларни 1 та рейсдан (душанба) ҳафтасига 5 та рейсга (душанба, сешанба, пайшанба, жума, якшанба) босқичма-босқич оширишни режалаштирмоқда.

Баҳор-ёзги навигация даврида рейслар сони босқичма-босқич ҳафтасига 5 тадан 7 тагача оширилади.

Парвоз А-321 типидаги самолётларда амалга оширилади.

Қозоғистон ва Хитой ўртасида ҳаво қатновларининг кўпайиши икки дўст давлат ўртасидаги савдо-иқтисодий, сармоявий, туризм ва маданий-ишбилармонлик ҳамкорликларини жадал ривожлантириш имконини беради.

Шунингдек, бу ХХР фуқаролари учун жорий этилган 14 кунлик визасиз режимдан тўлиқ фойдаланишга хизмат қилмоқда.

Сўнгги хабарлар