Астана ва мамлакатнинг 12 та ҳудудида бўронли об-ҳаво сақланиб қолади

None
ASTANА. Кazinform – Астана ва мамлакатнинг 12 ҳудудида шамол кучаяди, ёғингарчилик ва яхвонлик бўлади, дея хабар беради Кazinform «Қазгидромет» РДКга таяниб.

2 март куни Астанада яхвонлик ҳосил бўлиши кутилмоқда. Жануби-ғарбдан шамол 15-20 м/с тезликда шамол эсади.

Улитау вилоятининг ғарб, шимол ва шарқида бироз қор ёғади ва яхвонлик ҳосил бўлади. Жануби-ғарбдан эсаётган шамол тезлиги 15-20 м/сга етади.

Ақтўбе вилоятининг жануби ва шарқида жануби-ғарб ва ғарбдан шамол эсади, кечаси 15-20 м/сга етади.

Ақмола вилоятининг аксарият ҳудудларида ёғингарчилик (ёмғир, қор), яхвонлик кутилмоқда. Ҳудуднинг ғарбий қисмида бўрон бўлади. Жануби-ғарбдан 15-20 м/с тезликда, вилоят шимоли ва шарқида 23-28 м/с тезликда шамол эсади.

Қизилўрда вилояти марказида кундузи жануби-ғарбдан 15-20 м/с тезликда шамол эсади.

Туркистон вилоятининг шимол, ғарб, тоғли ва тоғолди ҳудудларида жануби-ғарбдан эсаётган шамолнинг кучи 15-20 м/с, кундузи 23 м/сгача етади.

2 мартга ўтар кечаси Қостанай вилоятининг аксарият қисмида қор, жанубида ёғингарчилик (ёмғир, қор) бўлиши кутилмоқда. Кечаси аксарият ҳудудларда, кундузи вилоят шарқи ва жанубида қор бўрони кузатилади. Ҳудуднинг жанубида туман ва яхвонлик сақланиб қолади. Кечаси жануби-ғарбдан 15-20 м/с тезликда эсаётган шамол вилоятнинг жануби-шарқида 23 м/сга етади, кундузи 15-20 м/с тезликда эсади.

2 март куни кечаси ва эрталаб Ғарбий Қозоғистон вилоятининг шимол ва шарқида туман тушиши, яхвонлик ҳосил бўлади. Ғарбдан эсаётган шамол 15-20 м/сга етади.

2 мартга ўтар кечаси Шимолий Қозоғистон вилоятининг аксарият ҳудудларида қор ёғади. Ҳудуднинг шимоли ва жанубида бироз қор бўрони бўлиши кутилмоқда. Бугун тунда вилоят шарқида қор ёғади. Жануби-ғарбий томондан эсаётган шамолнинг кучи 15-20 м/с, вилоятнинг аксарият ҳудудларида 23-28 м/сгача етади.

Қарағанди вилоятининг жанубида туман тушади. Ғарб, шимол ва шарқда бироз қор ёғади ва яхвонлик бўлади. Жануби-ғарбдан эсаётган шамолнинг тезлиги 15-20, баъзан 23-28 м/с гача кучайиши мумкин.

Абай ва Шарқий Қозоғистон вилоятларининг шимол ва ғарбида кундузи ёғингарчилик (асосан ёмғир), қор, яхвонлик кутилмоқда. Жанубдан шамол эсади.

Павлодар вилоятининг аксарият ҳудудларида ёғингарчилик (ёмғир, қор) ва яхвонлик ҳосил бўлади. Жануби-ғарбдан эсаётган шамолнинг кучи 15-20 м/сга етади.


Сўнгги хабарлар