Астана ҳудудида янги туман ташкил этилади

None
ASTANA. Кazinform - Астана ҳудудида яна бир туман тузилиши мумкин. Бу ҳақда Ashyq НҲА порталида эълон қилинган пойтахт ҳокимлиги ва маслихат қарорида айтилади, деб хабар беради Kazinform мухбири.

«Қозоғистон Республикасининг маъмурий-ҳудудий тузилиши тўғрисида»ги Қонуннинг 13-моддаси 3-кичик бандига мувофиқ, Астана шаҳар ҳокимлиги маслихат қарорига асосан қуйидагиларни қарор қилади:

«Астанада янги туман ташкил этилиши керак.

Астана шаҳрининг «Алмати», «Бойқўнғир», «Есил», «Сариарқа» туманлари ва янги туман чегаралари мазкур қўшма қарор ва қарор иловасига мувофиқ белгилансин.

Астана шаҳар ҳокимлиги ва маслихатининг мазкур қўшма қарори биринчи расмий эълон қилинган кундан бошлаб ўн календар кун ўтгач кучга киради».

Ҳужжат лойиҳасига кўра, янги туманнинг чегараси 19 минг 336 гектарни ташкил этади. У шаҳарнинг ғарбий қисмидаги Есил дарёси бўйлаб шарқда Қабанбай ботир шоҳ кўчасигача бўлган ҳудудни, ундан сўнг Қабанбой ботир шоҳ кўчасининг тоқ сонли томони ва Қарқарали шоссесининг ғарбий томони бўйлаб шаҳарнинг жанубий чегарасигача бўлган ҳудудни қамраб олади.

Янги туманга қандай ном берилиши ҳозирча номаълум. Агар бу таклиф расман маъқулланса, Астанада 5 - маъмурий ҳудуд пайдо бўлади.

Пойтахт ҳокимлиги қарори ва маслихат қарорининг очиқ муҳокамаси 7 декабрга қадар давом этади.

Муаллиф: Алихан Асқар


Сўнгги хабарлар