Астана турғуни 100 та аҳоли пунктини кезиб, Рекордлар китобига кирди

Фото: astanatv.kz
AQTAÝ. Kazinform – «Nomad run» ультрамарафон лойиҳаси иштирокчилари Ақтауга етиб келишди. Ғарбий шаҳар уларнинг кенг кўламли ультрамарафоннинг сўнгги бекатига айланди, дея хабар беради Kazinform Astanatv.kz телеканалига таяниб.

Мамлакатда илк бор ташкил этилган «Nomad run» лойиҳаси доирасида бир ой аввал Астанадан старт олган марафончилар Ақтауга етиб келди. Улар 8 минг километр масофани босиб ўтди.

Ультрамарафон 25 апрель куни Астана шаҳрида бошланди. Беш кишидан иборат жамоа бир ой ичида Қозоғистоннинг 100 дан ортиқ аҳоли пунктларида ва 18 та шаҳарларида бўлиб, қийин йўлни босиб ўтди.

«NOMAD RUN» – мафкуравий лойиҳа. Биз узоқ масофаларга югуриш орқали аҳоли ўртасида соғлом турмуш тарзи ва оммавий спортни тарғиб этишни мақсад қилганмиз. Мен 55 ёшдаман. 30 йилдан ортиқ спорт билан мунтазам шуғулланаман. Маккага ҳам пиёда бордим. Менга мамлакатнинг барча шаҳарларини кезиб чиқишни таклиф қилишганда, дарҳол рози бўлдим. Чунки мен аҳоли ўртасида ультрамарафон концепциясини кучайтириб, ички туризмни ривожланишига ҳисса қўшмоқчи эдим. Ультрамарафон узоқ масофага югуришдир. Пойтахтдан бошлаб, Қарағанди, Жезқазған, Қизилўрда, Чимкент, Тараз, Алмати, Талдиқўрған, Ўскемен, Семей, Павлодар, Кўкшетау, Петропавл, Қостанай, Ақтўбе, Орал, Атирау, бугун Ақтауга югуриб келдик»

, - дейди иштирокчи Мендибай Алимбаев.

Шундай қилиб, марафончилар Ақтауда маррага етиб келди. Мазкур лойиҳа эса Қозоғистон Гиннес китобига мамлакатдаги биринчи узоқ масофага югуриш лойиҳаси сифатида киритилди. 33 ёшдан 55 ёшгача бўлган жамоа аъзолари бу билан тўхтаб қолмайди. Яқин келажакда улар Ақтау шаҳридан Маккага югуришни режалаштиряпти.

Сўнгги хабарлар