Астана шаҳрида юнон-рум кураши бўйича халқаро турнир бўлиб ўтади

Фото: Фото: olympic.kz
ASTANA. Kazinform – Астанада юнон-рум кураши бўйича 20 ёшгача бўлган полвонлар ўртасида халқаро турнир бўлиб ўтади, дея хабар беради Kazinform Астана ҳокимлиги сайтига таяниб.

Бу турнир юнон-рум кураши бўйича Олимпия ўйинлари чемпиони Жақсилиқ Ушкемпиров хотирасига бағишланган.

Турнирда 10 та вазн тоифасида дунёнинг энг яхши полвонлари баҳс олиб боради.

Мусобақанинг расмий очилиш маросими 16 май куни соат 17:30да Жақсилиқ Ушкемпиров номидаги жанг санъати саройида бўлиб ўтади.

Тадбир ҚР Маданият ва спорт ишлари вазирлиги, Астана шаҳар ҳокимлиги ва Кураш федерацияси томонидан ташкил этилди.


Сўнгги хабарлар