Астана шаҳрида янги ташкил этилган «Нура» тумани чегараси тасдиқланди

None
ASTANА. Кazinform – Астанада янги ташкил этилган «Нура» тумани чегараси тасдиқланди, дея хабар беради Кazinform шаҳар маъмуриятига таяниб.

19336 га майдонни ташкил қилувчи «Нура» туманининг чегаралари қуйидагича белгиланган:

Шаҳарнинг ғарбий қисмидаги Есил дарёси бўйлаб шарқда Қабанбай ботир шоҳ кўчасигача, ундан кейин Қабанбай ботир шоҳ кўчасининг тоқ томони ва Қарқарали шоссесининг ғарбий томони бўйлаб шаҳарнинг жанубий чегарасигача.

Эслатиб ўтамиз, янги туманга «Нура» номини бериш таклифи Астана шаҳар ономастика комиссияси йиғилишида, Астана шаҳар маслихатининг жамоатчилик муҳокамаларида, Астана шаҳар жамоат кенгаши йиғилишида кўриб чиқилган ва қўллаб-қувватланган эди.

«Туман ҳокими, туман ҳокимлиги ходимлари, марказий давлат органларининг ҳудудий бўлинмалари ва бошқа ташкилий ишлар олиб бориладиган ходимлар сони шаҳар маслихатининг янги таркиби шакллантирилгандан кейин белгиланади. Яъни, ҳозирда шаҳарда тўртта туман мавжуд бўлиб, бешинчиси ташкил этилмоқда», — дейилади ҳокимлик ахборотида.

Сўнгги хабарлар