Астана шаҳрида ОАВ вакиллари учун сайлов жараёни ҳақида курс ўтказилмоқда

None
ASTANA. Кazinform – Астанада журналистлар учун сайлов мавзуси бўйича икки кунлик курс ташкил этилди, деб хабар беради Кazinform мухбири.

ОАВ вакиллари учун ўқув курси «Қозоғистон Республикасида сайлов жараёни: назария ва амалиёт» номи остида ўтказилмоқда.

Ташкилотчи Қозоғистон Республикаси Марказий сайлов комиссияси ҳисобланади. Мазкур тадбирда республика ва вилоят оммавий ахборот воситалари мутахассислари иштирок этмоқда.

Журналистларни тайёрлашдан кўзланган мақсад оммавий ахборот воситаларининг сайловолди ташвиқотидаги ўрни ва аҳамиятини танқидий тушунишни ривожлантиришдан иборат. Оммавий ахборот воситалари вакилларининг билим даражасини ошириш ва сайлов жараёнини ахборот билан таъминлаш масалалари бўйича малакасини ошириш.

«20 ноябр куни бўлиб ўтадиган Президент сайлови арафасида Марказий сайлов комиссияси томонидан 11 та семинар ўтказиш режалаштирилган. Сайловни ташкил этиш ва ўтказиш жараёни билан турли соҳа мутахассислари ва вакилларини батафсилроқ таништирамиз. Бугун ОАВ вакиллари учун икки кунлик семинар бошланди. Шунингдек, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ва прокуратура ходимлари, ноҳукумат ташкилотлар вакиллари, Cаll-марказ ходимлари учун ҳам шундай семинар ўтказилмоқда. Машғулотлар онлайн ва офлайн режимда ўтказилади», — деди Марказий сайлов комиссияси аъзоси Сабила Мустафина.

Тренингнинг биринчи кунида Қозоғистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат бошқаруви академияси ректори Ерлан Абил, Марказий сайлов комиссияси раисининг ўринбосари Константин Петров, Марказий сайлов комиссияси аъзолари Сабила Мустафина, Анастасия Шчегорцова тингловчиларга маъруза ўқиди.

ОАВ вакиллари учун ўтказилаётган семинарда мамлакатнинг барча ҳудудларидан 70 нафарга яқин киши иштирок этмоқда. Курс якунида уларга сайловга оид билимларини оширганликларини тасдиқловчи сертификат берилади.

Таъкидлаш жоизки, мазкур тадбир Қозоғистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат бошқаруви академиясида ўтказилмоқда.

Муаллиф: Даулет Изтилеу


Сўнгги хабарлар