Астана шаҳрида халқаро STEAM олимпиадаси бўлиб ўтади

Фото:
ASTANA. Kazinform – Қозоғистон пойтахтида шаҳар ва халқаро STEAM олимпиадалари бўлиб ўтади. Бу ҳақда «Astana Innovations» АЖ бошқаруви раиси ўринбосари Даниал Айткенов маълум қилди, дея хабар беради Kazinform.

Олимпиада Астана шаҳар маъмуриятининг рақамлаштириш ва давлат хизматлари бошқармаси, «Астана Innovations» АЖ, STEAM Академияси ва Astana IT University кўмагида ўтказилади.

«Тадбирда пойтахтимиздаги таълим муассасалари ўқувчилари, барча вилоят ва шаҳарлардаги мактаб ўқувчилари, хорижий давлатлардан келган талабалар иштирок этади. Таъкидлаш жоизки, бундай олимпиадалар астаналик ўқувчиларнинг рақамли илм бўйича саводхонлигини ошириши шубҳасиз. Шаҳар STEAM олимпиадасида 200 нафар, халқаро STEAM олимпиадасида яна 200 нафар ўқувчи иштирок этиши режалаштирилган», – деди Д. Айткенов.


Сўнгги хабарлар