Астана шаҳри ва мамлакатнинг яна учта ҳудудида қор ёғиши кутилмоқда

27 Сентябрь, 23:28
Астана шаҳри ва мамлакатнинг яна учта ҳудудида қор ёғиши кутилмоқда

ASTANA. Кazinform - 28 сентябр куни Астана шаҳри ва республиканинг учта ҳудудида қор ва ёмғир ёғиши кутилмоқда. Бу ҳақда Kazinform Қазгидрометга таяниб хабар беради.

Астанада вақти-вақти билан енгил ёғингарчилик (ёмғир, қор) бўлиши кутилмоқда.

Кечаси Абай вилоятининг шимоли, ғарбий қисмида ёғингарчилик (ёмғир, қор) бўлади. Шимол, жануби-ғарб, вилоят жанубидан 15-20 м/с тезликда шамол эсади.

Қарағандида эрталаб ва кундузи ёғингарчилик (ёмғир, қор) бўлиши кутилмоқда.

Шимолий Қозоғистон вилоятининг шимол, ғарб, шарқида ёғингарчилик (ёмғир, қор), яхвонлик кутилмоқда. Вилоятнинг жануби-шарқида туман тушади. Шамол шимол, ғарб, шарқдан 15-20 м/с тезликда эсади.

Петропавлда ёғингарчилик (ёмғир, қор), яхвонлик кутилмоқда. Шимоли-ғарбдан шамол кундузи 15-20 м/с тезликда эсади.

Теги:
Ўхшаш янгиликлар

Янгиликлар