Аstana Open турнири: дунёнинг 1-ракеткаси мағлуб бўлди

None
ASTANA. Кazinform – дунёнинг 1-ракеткаси испаниялик Карлос Алькарас Аstana Open АТP 500 турнирида мағлуб бўлди, деб хабар беради Kazinform мухбири.

Астанада бўлиб ўтаётган машҳур мусобақада К. Алькарас дастлаб данияиялик Хольгер Руне билан учрашиши керак эди. Бироқ, Х. Руне Астанага келмади ва унинг ўрнига саралаш баҳсларидан ўта олмаган жаҳоннинг 66-ракеткаси бельгиялик Давид Гоффен чиқди. Д. Гоффен кутилмаганда дунёнинг биринчи ракеткаси устидан 7:5, 6:3 ҳисобида зафар қучди.

Бельгиялик спортчи иккинчи босқичда дунёнинг 51-ракеткаси франциялик Адриан Маннарино билан куч синашади.

Муаллиф: Ғайсағали Сейтақ

Сўнгги хабарлар