«Астана» молия марказининг солиқ сиёсати жаҳон стандартларига мослаштирилди

None
None
NUR-SULTAN. Кazinform – «Астана» халқаро молия маркази солиқ ҳисоботларининг шаффофлиги жаҳон стандартларига мослаштирилди, деб хабар беради Kazinform мухбири.

Молия вазирлигининг хабар беришича, талабларнинг мувофиқлиги Иқтисодий ҳамкорлик ва тараққиёт халқаро ташкилоти томонидан тасдиқланган.

Эслатиб ўтамиз, 2016 йилда ушбу ташкилот G20 мамлакатлари билан биргаликда солиқдан қочишга қарши инклюзив дастурни жорий қилган эди.

«Бугунги кунда дастур доирасида дунёнинг 135 дан ортиқ давлатида солиқ тўлашдан бўйин товловчиларга қарши очиқ солиқ сиёсатини шакллантиришга қаратилган 15 та стандарт жорий этилмоқда. Шу муносабат билан Иқтисодий ҳамкорлик ва тараққиёт ташкилоти «Астана» халқаро молия марказига Қозоғистоннинг BEPS стандартларига риоя қилишни таклиф қилди. Шу муносабат билан 2021 йилда «Астана» ХММ Молия вазирлиги билан келишилган ҳолда, иштирокчи-давлатларнинг юридик шахслардан олинадиган даромад солиғи ва қўшилган қиймат солиғини тўлашда солиқ имтиёзларидан фойдаланадиган қоидаларини қабул қилди», - дйилади вазирлик баёнотида.

Муаллиф: Алихан Асқар

Сўнгги хабарлар