Астана марказий боғидаги гулзорга Елизавета II номи берилади

None
LONDON. Кazinform – Давлат раҳбари Қасим-Жомарт Тоқаев топшириғига кўра, Парламент Сенати раиси Маулен Ашимбаев Буюк Британия ва Шимолий Ирландия Бирлашган Қироллиги Қироличаси Елизавета II ни давлат дафн этиш маросимида иштирок этди. Ушбу маросим 18-19 сентябр кунлари Лондонда бўлиб ўтди, деб хабар беради Кazinform.

18 сентябр куни Сенат раиси Вестминстер холлида Қиролича тобутини зиёрат қилиш маросимида иштирок этди ва Қозоғистон Республикаси номидан расмий таъзия китобига ёзув қолдирди.

У Елизавета II буюк етакчи ва Британия халқининг бирлиги ва барқарорлиги рамзи бўлганини, Қироличанинг олижаноблиги, қадр-қиммати ва ютуқлари бутун дунё бўйлаб миллионлаб одамларни илҳомлантиришда давом этишини таъкидлади.

Шу куни Маулен Ашимбаев Букингем саройида Қирол Чарльз IIIнинг Европа, Яқин Шарқ ва Осиё давлатлари ҳукуматлари ва халқаро ташкилотлари раҳбарлари ҳамда қироллик оиласи аъзолари шарафига ўтказилган қабулида иштирок этди.

Қирол Чарльз III билан суҳбат чоғида Сенат раиси Давлат раҳбари номидан ҳамдардлик билдирди ва Астана марказий боғидаги гулзорлардан бирига мамлакат Президенти қарорига кўра, яқин кунларда Қиролича Елизавета II номи берилишини айтди.

Британия монархи 1996 йилда Валиаҳд шаҳзода сифатида Қозоғистонга қилган ташрифини эслади.

Қирол, шунингдек, қироличанинг вафоти муносабати билан кўрсатилган меҳр-мурувват учун миннатдорлик билдириб, Қозоғистон раҳбарияти ва халқига ўзининг эзгу тилаклари ва эҳтиромини етказди.

19 сентябр куни Қозоғистон делегацияси Вестминстер аббатлигида Қиролича Елизавета II ни дафн этиш маросимида иштирок этди.

Таъкидлаш жоизки, мамлакат делегацияси таркибида Ташқи ишлар вазири ўринбосари Роман Василенко ҳам бор эди.

Маросимда 2000 га яқин меҳмон иштирок этди. Улар орасида қироллик оиласи аъзолари, давлат ва ҳукумат раҳбарлари, дипломатлар ва жамоатчилик вакиллари бор.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Қозоғистон Президенти Қасим-Жомарт Тоқаев қирол Чарльз III га ҳамдардлик телеграммаси йўллаган эди.

Ундада Давлат раҳбари Қозоғистон халқи ва шахсан ўз номидан Қирол, қироллик оиласи ва бутун Британия халқига ҳамдардлик билдирди.

Мамлакат Президенти Буюк Британиянинг Қозоғистондаги Элчихонасига ҳам ташриф буюриб, таъзия китобига ёзув қолдирди.


Фото: www.bbc.com


Сўнгги хабарлар