Астана қутқарувчилари трассадан 32 нафар Тожикистон фуқаросини эвакуация қилди

None
ASTANA. Kazinform - Астаналик қутқарувчилар автомагистралда совуқда қолиб кетган ёрдамга муҳтож одамларни эвакуация қилди, дея хабар бермоқда Kazinform ҚР Фавқулодда вазиятлар вазирлиги матбуот хизматига таяниб.

«Жорий йилнинг 30 ноябр куни эрта тонгда Астана-Кўкшетау трассасида йўловчилари бўлган автобус ёрдамга муҳтожлиги ҳақида олинган хабар бўйича Астана шаҳар Фавқулодда вазиятлар бошқармаси борган. Дизел ёқилғиси музлаши натижасида 32 йўловчиси бўлган автобус тўхтаб қолган.

Қутқарувчилар зудлик билан воқеа жойига жўнаб кетишган. Қутқарувчилар фуқароларни эвакуация қилиш бўйича қутқарув ишларини муваффақиятли амалга оширди. Қутқарилганлар орасида жабрланганлар йўқ», — дейилади ҚР Фавқулодда вазиятлар вазирлиги матбуот хизматининг Telegram канали хабарида.

Фото: gov.kz


Сўнгги хабарлар