Астана куни муносабати билан пойтахтда кенг кўламли ярмарка ташкил этилади

None
ASTANA. Kazinform – Июль ойида пойтахтда Астана куни муносабати билан кенг кўламли ярмарка ташкил этилади. Бу ҳақда шаҳар инвестициялар ва тадбиркорликни ривожлантириш бошқармаси бошлиғи ўринбосари Мақсат Жанабаев маълум қилди, деб хабар беради Kazinform мухбири.

«Ҳозирда ҳар ҳафта икки манзилда (Сауран кўчаси – 7; Қосшиғулули кўчаси – 14) шаҳар ярмаркаси ўтказмоқдамиз. Кузда вилоятлар иштирокида анъанавий қишлоқ хўжалиги ярмаркаларини ташкил этамиз», - деди у.

М.Жанабаев тилга олган ҳудудий ярмаркани ёз охиригача бошлаш режалаштирилган.

«Шунинг учун биз ҳозир уни ўтказиш учун жойларни танлаяпмиз. Наврўз байрамида шарқона услубда катта ярмарка ўтказганимиздан хабарларингиз бор. Худди шундай кенг кўламли тадбирни июль ойида Астана куни муносабати билан ўтказишни режалаштирганмиз», - деди маъмурият вакили.

Муаллиф: Есимжан Нақтибай

Сўнгги хабарлар