Астана – Бурабай сайёҳлик электропоезди қатнови йўлга қўйилди

None
ASTANA. Kazinform – Янги йил байрами арафасида Астана шаҳридан Бурабайга махсус туристик электропоезд қатнови йўлга қўйилди, деб хабар беради Kazinform мухбири.

Янги йил байрами арафасида эрталаб Астана – Кўкшетау электропоездининг 2 вагони жўнаб кетди. Вагонлар миллий услубда безатилган.

Бурабайга электропоезд ҳар куни эрталаб соат 06:03 да «Нурли жол» вокзалидан чиқиб, 09:57 да курорт ҳудудига етиб боради.

Соат 19:15 да жўнаб, «Астана-1» станциясига 22:18 да, «Нурли жол» бекатига эса соат 23:00 да етиб боради.

«Биз «Қозоғистон темир йўли» миллий компанияси билан биргаликда байрам поезди лойиҳасини амалга оширмоқдамиз. Наврўз байрами арафасида ҳам давом этади. Келгусида поезд йўналишларини кенгайтиришни ҳам режалаштирганмиз. Масалан, Алмати-Манғистау йўналиши бўйича сайёҳлик поездни йўлга қўйиш. Шундай қилиб, бошқа йўналишлар ҳам очила бошлайди. Албатта, бу бир кунлик иш эмас, режа бор», - деди «Kazakh Tourism» АЖ миллий компанияси бошқарувчи директори Даниел Сержанули ОАВ вакиллари учун ўтказилган пресс-тур чоғида.

Ташкилотчиларнинг сўзларига кўра, байрамона безатилган вагонлар учун нарх фарқи йўқ.

Бугун йўлга қўйилган туристик поезд 2023 йил январ ойи охиригача ишлайди.

«Байрам поезди сайёҳлар учун қулай. Экскурсия пакетини сотиб олаётганда, поезднинг нархи ичида бўлади. Яъни, алоҳида чипта сотиб олишнинг ҳожати йўқ. Масалан, Бурабайга турпакет сотиб олсангиз, транспорт ҳақида ўйламайсиз. Сизни Бурабайда кутиб олишади. Янги йил электропоездини йўлга қўйишдан мақсад сайёҳлар оқимини ҳудудларга жалб қилиш ва маҳаллий туроператорлар фаоллигини таъминлашдир», - дейди у.

Таъкидлаш жоизки, мазкур лойиҳа ҚР Президенти ҳузуридаги «Бурабай Даму» МЧЖ, «Kazakh Tourism» миллий компанияси ва «Жолаушылар тасымалы» АЖ ҳамкорлигида амалга оширилмоқда.


Муаллиф: Даулет Изтилеу


Сўнгги хабарлар