Астана аэропортида йўловчиларни рўйхатдан ўтказиш муддати қисқартирилди

Фото:
ASTANA. Kazinform - «Нурсултон Назарбоев» халқаро аэропортида бундан буён халқаро йўналишларга жўнаб кетаётган йўловчиларни рўйхатга олиш ҳаво кемаси жўнаб кетишидан камида 2 соат олдин бошланади, дея хабар бермоқда Kazinform пойтахт аэропортининг Telegram каналига таяниб.
«Қозоғистон аэропортларида йўловчиларга хизмат кўрсатишни ташкил этиш қоидалари»нинг 6-бандига мувофиқ, бундан буён жўнаб кетаётган йўловчиларни рўйхатга олиш халқаро рейсларда ҳаво кемаси жўнашидан камида икки соат олдин (ҳаво кемаси ва йўловчилар сонига қараб) бошланади»

, - дейилади хабарда.

Илгари, рўйхатдан ўтиш жўнашдан камида уч соат олдин бошланарди.

Шу билан бирга, ички йўналишларга парвозлар олдидан рўйхатдан ўтиш вақти ўзгартирилмаган - жўнашдан 1,5 соат олдин бошланади.

Сўнгги хабарлар