Астана Аҳолига хизмат кўрасатиш марказида паспорт ва шахсий гувоҳнома бериш учун терминаллар ўрнатилди

None
ASTANА. Кazinform – Пойтахтдаги янги Аҳолига хизмат кўрсатиш марказида «Ҳужжатлаштириш терминаллари» ўрнатилди, деб хабар беради Кazinform мухбири.

Ички ишлар вазирлиги Рақамли ривожланиш, инновациялар ва аэрокосмик саноат вазирлиги билан ҳамкорликда Қозоғистонда илк бор «Ҳужжатлаштириш терминали» орқали фуқароларга паспорт ва шахсий гувоҳнома бериш бўйича тажриба лойиҳасини йўлга қўймоқда. Эндиликда ҳар қандай фуқаро мустақил равишда паспорт ёки шахсий гувоҳнома олиш учун ариза топшириши мумкин.

«Терминал Қозоғистон Республикаси ИИВ маълумотлар базасидаги фотосурат асосида жисмоний шахсни биометрик идентификациялаш камералари, имзоларни ўқиш учун сканер ва давлат божини тўлаш учун QR-код билан жиҳозланган. Ундан фойдаланиш учун мижоз барча маълумотларни тўлдириши, биометрик идентификациядан ўтиши, суратга тушиши, имзо қўйиши ва QR-код ёрдамида хизмат ҳақини тўлаши керак», — деди ИИВ вакили Шуғила Турлибек онлайн брифингда.

Терминал орқали ариза топширгандан сўнг, хизматни олувчи миграция хизмати ходимига мурожаат қилиши керак. У ариза, фотосурат ва имзонинг шахсини тасдиқлайди. Жараён бир неча дақиқа давом этади.

«Бу қулай ва тез. АХКМда тайёр ҳужжатларни бериш учун автоматлаштирилган пункт мавжуд. Умуман олганда, ушбу технология давлат томонидан кўрсатилаётган хизматлар сифати ва тезлигини оширади, ҳужжатларни қайта ишлаш муддатини сезиларли даражада қисқартиради, коррупция хавфини камайтиради, чунки барча жараёнлар шаффоф бўлади», — деди Ш. Турлибек.

Муаллиф: Айжан Серикжанқизи


Сўнгги хабарлар