Аскарлар Қозоғистондаги йирик кимё заводида машғулотлар ўтказди

None
ТARAZ. Кazinform – ҚР Мудофаа вазирлиги Жамбил вилоятида жойлашган «Қазфосфат» заводида ўқув машғулоти ўтказди, деб хабар беради Кazinform.

«Жанубий» ҳудудий қўмондонлигига қарашли радиациявий кимёвий ва биологик ҳимоя батальони Тараз шаҳридаги «Қазфосфат» МЧЖ базасида тактик-махсус ўқув машғулотларини ўтказди.

Маневрларнинг тактик аҳамияти кимё саноати объектларида юзага келиши мумкин бўлган хавф-хатарлардан келиб чиққан эди», - дейилади вазирлик хабарида.

Қайд этиш жоизки, «Қазфосфат» заводи мамлакатдаги фосфатлардан турли маҳсулотлар ишлаб чиқарадиган йирик кимё корхонаси ҳисобланади.
Сўнгги хабарлар