Асқар Мамин Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев билан музокара олиб борди

None
None
ТОШКЕНТ. Kazinform – Бугун Тошкент шаҳрида ҚР Бош Вазири Асқар Мамин Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев билан учрашув ўтказди, деб хабар беради Kazinform Ҳукумат раҳбарининг матбуот хизматига ҳавола қилиб.

«ҚР Биринчи Президенти – Елбасы Нурсултон Назарбоев билан Сиз иккитомонлама стратегик ҳамкорликни янги босқичга кўтардингиз. Давлат раҳбари Қасим-Жомарт Тоқаев ана шу ташқи сиёси курсни сақлаб, иккитомонлама ҳамкорликни янада мустаҳкамлашга алоҳида эътибор қаратмоқда», — деди А. Мамин.

Музокаралар чоғида савдо-иқтисодий, инвестиция, энергетика, транзит-транспорт, қурилиш, текстил, автомобилсозлик, мадани-гуманитар, туризм каби соҳалардаги ҳамкорликни ривожлантириш бўйича қатор масалалар муҳокама этилди.

2019 йилнинг 9 ойининг якунлари бўйича ҚР ва ЎР ўртасидаги ўзаро савдо-сотиқ 25% - 2,6 млрд АҚШ долларигача ўсди. Келгуси йилларда ушбу кўрсаткични 5 млрд долларгача етказиш режалаштирилмоқда.
Сўнгги хабарлар