Асқар Мамин болаларнин ёзги таътили йўл харитасини ишлаб чиқиш бўйича топшириқ берди

None
None
НУР-СУЛТОН. Kazinform - Ҳукумат рахбари Асқар Мамин болаларнинг ёзги таътилини юқори даражада ташкил этиш мақсадида Таълим ва фан вазирлигига махсус йўл харитасини ишлаб чиқишга топшириқ берди, деб хабар қилади Kazinform мухбири.

«Болалар таътилини ташкиллаштириш - муҳим вазифа. Бу барчамизга тегишли. Қарағанди, Алмати, Павлодар вилоятларида болаларнинг таътили юқори даражада режалаштирилган. Мазкур ҳудудларда болалар таътилини ташкил этиш масалалари тўлиқ ҳал қилинган. Аммо бу вазифага етарлича эътибор бериб улгурмаган ҳудудлар ҳам бор. Атирау ва Туркистон вилоятларида бу борада аниқ чоралар ишлаб чиқилиши керак. Ҳокимликлар ва меценатларни бунга жалб қилиш лозим», - дея таъкидлади Бош вазир Ҳукумат йиғилишида.

Асқар Мамин болаларга бой тарихимиз, урф-одатларимизни теран ўргатиш учун махсус учрашувлар ўтказиш, бу борадаги чора-тадбирларнинг сифатини яхшилаш лозимлигини таъкидлади.

«Умуман, Таълим ва фан вазирлигининг таклифларига қўшиламан. Вазирлик ва маҳаллий ижро этувчи органларга санаторийлар ва туристик объектларнинг, миллий боғларнинг қошида минглаб ўқиш ва саломатлик марказларини ташкил қилиш ҳамда ишдан чиққан объектларни таъмирлаш шарт. Кулаш Ноғатайқизи йўл харитасини ишлаб чиқсин. Ҳудуд рахбарлари болалар таътилини юқори даражада ташкил қилиши лозим», - деди Асқар Мамин.

Сўнгги хабарлар