«Арзон мактаб» лойиҳаси: 2025 йилгача 500 дан ортиқ мактаб қурилади

Фото: None
NUR-SULTAN. Кazinform – Қозоғистон Республикаси Молия вазири Ерулан Жамаубаев Президент топширган миллий лойиҳалар қандай амалга оширилишини айтди, деб хабар беради Кazinform мухбири.

«Арзон мактаб» миллий лойиҳаси доирасида 2023-2025 йилларда ўқувчилар ўринлари етишмовчилигини бартараф этиш мақсадида 588 та тўлиқ мактаб қуриш режалаштирилган. Қурилиш объектлари таннархини ҳисоблаш янги техник топшириқ ва 1 ўқувчи ўрни учун сарфланган харажатларга қараб белгиланди», деди вазир Ҳукумат уйида бўлиб ўтган матбуот анжуманида.

Кеча Ҳукуматнинг кенгайтирилган йиғилишида Президент Қасим-Жомарт Тоқаев иккита миллий лойиҳа ишлаб чиқилаётганини маълум қилган эди.

Муаллиф: Айжан Серикжанқизи


Сўнгги хабарлар