Армрестлинг бўйича совринли ўринни қўлга киритган шардарлик спортчиларга 2 хонали квартира берилди
10 Август 08:36

Армрестлинг бўйича совринли ўринни қўлга киритган шардарлик спортчиларга 2 хонали квартира берилди

TÚRKİSTAN. Kazinform – Туркияда ўтказилган East vs West армрестлинг турнирида қозоғистонлик спортчилар шоҳсупага кўтарилиб, ўз кучини исботлади, деб хабар беради Kazinform мухбири.

Жумладан, Туркистон вилоятидан турнирга борган Сарибай Ердаулет ва Қидирғали Онғарбаев совринли ўринлар билан қайтди.

Мазкур мусобақада Қозоғистон номидан илк жангида иштирок этган Сарибай Ердаулет рақиби – Туркия чемпиони, бир неча карра жаҳон чемпиони Юсуф Илдизоғлуни 3:0 ҳисобида мағлуб этди.

Мусобақанинг асосий беллашуви – Қидирғали Онғарбаев ва АҚШнинг машҳур спортчиси, 26 карра жаҳон чемпиони Жон Брзенк ўртасидаги жанг жуда қизғин ва қизиқарли кечди. Қозоғистонлик спортчи рақибини 3:1 ҳисобида мағлуб этиб, мамлакат шарафини қўлга киритди.

Туркистон вилояти тоғ спорти ва армрестлинг федерацияси президенти Арман Қарсибаев совғалар билан қайтган спортчиларга хонадон калитларини топширди.

Муаллиф: Қайрат Зайнишев

Ўхшаш янгиликлар

Янгиликлар

Архив