Арманистондаги савдо марказидаги портлашда ҳалок бўлганлар сони 15 нафарга етди

None
None
NUR-SULTAN. Kazinform - Арманистон пойтахти Еревандаги «Сурмалу» савдо марказида юз берган портлашда ҳалок бўлганлар сони 15 кишига етди. Бу ҳақда сешанба куни тонгда Арманистон Фавқулодда вазиятлар вазирлиги маълум қилди, дея хабар беради Kazinform DWга таяниб.

Қидирув-қутқарув ишлари давомида 15 нафар жасад топилган.

Ереван тиббиёт муассасаларига жабрланганларнинг 60 нафари мурожаат қилган, улардан 12 нафари даволанмоқда, 48 нафари шифохонадан чиқарилган.

16 август эрталабки ҳолатига кўра, 18 киши бедарак йўқолган. Арманистон Ташқи ишлар вазирлиги матбуот котиби Айка Костаняннинг маълум қилишича, улар орасида бир нафар Россия фуқароси, яна бир хорижлик, Эрон фуқароси ҳам бор. Қолганлари Арманистон фуқаролари.

Фото:dw.com

Сўнгги хабарлар