Арманистонда 17-18 август мотам куни деб эълон қилинди

None
None
EREVAN. Armenpress - Kazinform - Арманистон бош вазири Никола Пашинян қарори билан Еревандаги «Сурмалу» савдо марказида содир бўлган ёнғинда одамлар ҳалок бўлиши муносабати билан 17 ва 18 август кунлари қора кун деб эълон қилинди, дея хабар бермоқда Kazinform Armenpress агентлигига таяниб.

16 август ҳолатига кўра, Арманистон ФВВ қидирув-қутқарув ишларини давом эттирмоқда. 14 август куни Сурамул савдо уйида портлаш содир бўлиб, ундан кейин ёнғин содир бўлган. Ҳозирги ҳолатга кўра, 3 киши бедарак йўқолган.

Арменпресс хабарига кўра, ёнғин 16 август куни соат 14:38да назоратга олинган ва 17:49 да тўлиқ ўчирилган. Ёнган ва қутқариб олинган ер 1 гектар майдонни эгаллайди.

Қутқарув ишлари натижасида 16 кишининг жасади топилди.


Сўнгги хабарлар