Арманистон Президенти Елбасыга табрик мактуби йўллади

None
None
EREVAN. Кazinform - Арманистон Президенти Армен Саркисян Қозоғистоннинг Биринчи Президенти Нурсултон Назарбоевга Мустақилликнинг 30 йиллиги муносабати билан табрик йўллади. Бу ҳақда Kazinform мухбири Арманистон Президенти матбуот хизматига таяниб хабар беради.

«Мустақиллик йилларида Қозоғистонда амалга оширилган барча кенг кўламли ислоҳотлар ва ютуқлар сизнинг номингиз билан боғлиқ. Сизнинг доно ва узоқни кўзлаган сиёсатингиз, куч-қудратингиз ва юксак профессионал маҳоратингиз туфайли Қозоғистон бугун сиёсий, ижтимоий-иқтисодий ва илмий-техникавий тараққиёт йўлидан ишонч билан олға қадам ташлаб, минтақавий ва халқаро муносабатларда муҳим ўрин тутмоқда», — дейилади мактубда.

Арманистон Президенти Елбасынинг ҳар томонлама билими ва инсоний фазилатлари мамлакатнинг кейинги муваффақиятлари ва тараққиётининг кафолати бўлишига ишонч билдиради.

Бунгача Нурсултон Назарбоев номига Туркия Республикаси Президенти Ражаб Тоййиб Эрдўғон, Хитой Халқ Республикаси Раиси Си Цзиньпин, Қирғизистон Республикаси Президенти Садир Жапаров, Тожикистон Республикаси Президенти Эмомали Раҳмон, Туркманистон Президенти Гурбангули Бердимуҳамедов ва бошқа давлат раҳбарларидан Қозоғистон Мустақиллигининг 30 йиллиги муносабати билан телеграмма ва табрик мактублари келиб тушган эди.


Муаллиф: Ақбопе Абдрасул

Сўнгги хабарлар